Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходимлари маҳорат дарсларида қатнашмоқда

Марказ илмий ходимлари маҳорат дарсларида қатнашмоқда

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Калом ва ислом фалсафаси бўйича етук олим, Туркиядаги Ибн Халдун университети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув машғулотлари бошланди.

Машғулотларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент ислом институти, “Кўкалдош”, “Хадичаи кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари мутахассислари билан бирга Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Баҳодир Мирзаев ва Абдувоси Шоназаров иштирок этмоқда.

“Қўлёзма манбаларини тадқиқ қилиш” ҳамда “Калом илми” курслари доирасида ташкил қилинган машғулотлар бир ҳафта давом этади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …