Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходимлари хориждаги йирик халқаро анжуманда

Марказ илмий ходимлари хориждаги йирик халқаро анжуманда

Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университетида Камол Пошшозода (Ибн Камол) ҳаёти ва илмий меросига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг ислом илмларига ихтисослашган нуфузли илмий муассасалари вакиллари, исломшунос олимлар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда таниқли диний уламолар иштирок этишди.

Конференция ишида шунингдек, айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Туркия сафарида бўлиб турган илмий ходимлари ҳам қатнашиб, маъруза қилди.

Жумладан, халқаро анжуманнинг 26-калом шўъбасида Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Отабек Муҳаммадиев «Ибн Камолнинг истиъоза, басмала, ҳамдала ва салвала масалалари бўйича шарҳи», Марказ бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев “Ибн Камолнинг 40 ҳадис шарҳларида фойдаланган услуби» каби мавзуларида маъруза қилишди.

Нотиқлар ўз маърузалари аввалида Янги Ўзбекистон ва унда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида тўхталиб, аждодлар илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолияти самаралари ҳамда ютуқлари ҳақида ҳам маълумотлар беришди.

Маърузачилар иштирокчилар саволларига батафсил жавоб бердилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …