Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.)

Тажвид. Қоидалари – (идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари, (Осим, Нофеъ, Кисоий ва Ибн Омир қироатлари) ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 17б).

Асар боши (в. 17б) :

بعد حمد ثنا ومدح خدا           نعت پيغمبر دليل هدا

بشنو اين چند بيت تاكردى      مطلع بر قواعد قرا  ...

Асар сўнги (в. 20а) :

… بهر عبد الرؤف كردم نظم     بعنايت خضرت مولى

تاشود مستفيد از ين ابيات    حق رسانيد بمقصد اعلا

Библиография :  СВР IV, № 2960 ; Кина № 3282-3326 ; Нукус, № 8.

Колофон (в. 20а):                               

     :تمت الكتاب بعون الملك وهاب سنة  ١٢٨٥

Кўчирилган сана (в. 20а) : 1285/1868 й.

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 17б-20а) ; 11 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 135´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод 1282/1865 й.” деган ёзув бор. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …