Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ВАКИЛЛАРИНИНГ МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТИ

АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ВАКИЛЛАРИНИНГ МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ БИЛАН МУЛОҚОТИ

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Америка тинчлик институти ўртасида ўзаро муносабатларни шакллантиришга қаратилган учрашув бугун ҳам давом этди.

Халқаро тинчлик институти (USIP) томонидан Памела Аол   Бармак Пажвак, Мелисса Ноцелл, Мэтью Паркс  ва улар билан ҳамкорликда Минтақавий мулоқот филиалининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси куратори Деря Замесева ташриф буюрди.

Учрашув бошида иккала томон ҳақида маълумот берувчи қисқа таништирув фильмлари намойиш этилди. Шундан сўнг, Америка тинчлик институти вакиллари Бармак Пажвак ва Памела Аол бу институтнинг асосий иш услуби ҳақида тўлиқроқ маълумот беришди. Ўзаро суҳбат давомида икки томон ҳам ўз таклифларини ўртага ташлади. Жамиятда динларнинг ўрни алоҳида бўлгани ва бу соҳа ходимларининг билим даражасини янада ошириш, малакали мутахассисларнинг эса ўз билимларини оммага етказиш борасидаги қийинчиликларнинг олдини олиш бўйича фикр мулоҳазлар тингланди.

ИБХИТМ илмий ходимлари – Ш. Умаров, Т. Эвадуллаев, О. Муҳаммадиев, О. Рустамов ва Ҳадис олий мактаби ректори О. Юсупов ҳамда Каломшунослик мактаби ўқитувчиси О. Неъматовларнинг ўз мутахассисликлари бўйича қилган кичик маърузалари келган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Музокаралар давомида  Марказ илмий ходимлари томонидан нашрга тайёрланиб чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди. АҚШ тинчлик институти вакиллари бу жамоада ўз соҳасининг мутахассислари йиғилганини ва бу улар учун катта ёрдам бўлишини алоҳида таъкидладилар. Уларнинг асосий мақсади Марказ илмий ходимлари билан ҳамкорликда Ўрта Осиё минтақасида динлараро, миллатлараро ва турли соҳаларда тахмин қилинадиган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва уларни олдиндан прогноз қилиб, бартараф қилиш йўлларини биргаликда топишда ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишга эътиборларини кучайтириш эканликларини таъкидлаб ўтдилар. Бу ердаги мутахассисларнинг билими ва тажрибаси ҳам минтақа учун ҳам дунёнинг ҳамма бурчагида тинчлик ўрнатиш борасида манфаатли бўлишини билдиришди.

Учрашув охирида, барча таклифлар белгиланган муддатда ўрганилиб, ўзаро ҳамкорликка оид музокарлар яна давом этиши учун хизмат қилишига келишиб олинди. АҚШ тинчлик институти ва Марказ илмий ходимлари бу учрашув хулосасидан келиб чиқиб, келажакда ҳамкорликда қилинадиган ишлар ҳали кўп эканлигига амин бўлишди ва ўзаро ҳамкорликнинг давомли бўлиши учун доимо алоқада бўлишда ҳамфикр эканликларини билдириб ўтишди.

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марклази
Халқаро алоқалар бўлими

Check Also

Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси Британия жамоатчилигига тадқим этилди

Хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари …