Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА АСОСЛАР ЕТАРЛИ

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА АСОСЛАР ЕТАРЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Азиз Маҳмуд Худойи номидаги Вақф хайрия ташкилоти Бошқарув кенгаши аъзоси Др. Адем Эргул келди.

Меҳмонни Марказ бўлим бошлиқлари Йўлдошхон Исаев ва Тоҳир Эвадуллаев кутиб олиб, музей ҳамда бўлимлар фаолияти билан яқиндан таништирди.

Ташриф давомида Др. Адем Эргул Марказ раҳбарияти билан мулоқот ўтказди. Самимий суҳбат чоғида марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонни қутлаб, Туркиядаги йирик хайрия ташкилотларидан бири бўлган Азиз Маҳмуд Худойи вақфи билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни ҳолати тўғрисида маълумот берди. Мулоқот давомида Марказ директори Шовосил Зиёдов ўтган йилнинг ноябр ойида мазкур ташкилотга қилган ташрифида эришилган келишувлар самараларини алоҳида эътироф этди ва ҳамкорликни кучайтириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди. Меҳмон ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, Марказ вақф ташкилотининг муҳим ҳамкори сифатида юксак салоҳиятга эга эканини, илмий фаолиятни рағбатлантириш йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

Мулоқотдан сўнг Адем Эргул марказ директори ҳамроҳлигида кутубхонадаги китоб фондини кўздан кечирди.

Ташриф ниҳоясида меҳмонга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами тақдим этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …