Home / ЯНГИЛИКЛАР / Сурхон – улуғ алломалар воҳаси

Сурхон – улуғ алломалар воҳаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Отабек Муҳаммадиев Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти ҳамда Термиз давлат университети томонидан академик Яҳё Ғуломов номидаги “Ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи” Республика илмий семинарининг “Ўзбек давлатчилиги тарихида Сурхон воҳаси” мавзусида ўтказилган 78-умуммиллий йиғинида маъруза билан иштирок этди.

Тадқиқотчи “Сурхон воҳаси олимларининг Биринчи Ренессанс ривожига қўшган ҳиссаси” номли маърузаси аввалида Термиз шаҳри тарихи, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда воҳа давлатчилиги тарихига оид қимматли маълумотлар бериб, ҳукмрон синф доиралари томонидан илм-фан ривожи учун яратилган имкониятлар хусусида тўхталди. Маърузада таъкидланганидек, давлат юритишдаги ва сиёсатдаги туб янгиланишлар зиёли кишиларни эзгу ғоялар теварагида бирлаштириб, турли-туман фанларга бўлган қизиқиш кучайишига ва дунё тузилиши ҳақидаги замонавий назарияларга асос солинишига замин яратди.

Нотиқ маърузанинг асосий қисмида IX-XI асрларда воҳадан етишиб чиққан Термизий уламоларнинг бир неча ўн нафари ҳақидаги нодир маълумотларни келтириб, уларнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаларини бирма-бир тилга олди.

Маърузачи йиғин иштирокчиларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …