Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 106/IV

Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 53б).

Асар боши (в. 53б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الامام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمن جرجانى سقى الله ثراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها لفظية و منها معنوية …

Асар сўнги (в. 63б) :

… فى المضارع و هو وقوعه  موقع اسم الفاعل نحو زيد يضرب موقع زيد ضارب

Колофон (в. 66б) :

تمت الكتاب بعون ملك الوهاب شد توفيق خداى لاينام  اين كتابت روز پنچ شنبه تمام

Настаълиқ. 11 варақ. (в. 53б-63б) ; 64а форсча маълумотлар бор ; 15 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 155´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова :  оч қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан, саҳҳоф тамғаси бор.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланиб, чириган, варақлари  таякисидан ажралиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …