Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / КИТОБЛАР КЎРГАЗМАСИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

КИТОБЛАР КЎРГАЗМАСИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ

Айни соатларда Ҳасти Имом мажмуаси майдони китобсевар юртдошларимиз билан гавжум. Ўнлаб нашриёт ва босмахоналар ҳамда диний-маърифий марказлар илмий-маърифий китоблар кўргазмасида ўз нашрларини намойиш этишмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий адабиётлари мазкур кўргазманинг марказидан ўрин олган бўлиб, кўплаб китобхонлар эътиборини тортмоқда.

Айниқса Малайзиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хенди Ассан жаноблари Марказ нашрларига алоҳида қизиқиш билдириб, инглиз тилидаги китоблар ҳам тақдим этилганидан мамнунлигини билдирди. Қисқа мулоқот чоғида элчи жанобларига Марказнинг Малайзиядаги илмий муассасалар билан ўрнатилган ҳамкорликнинг айни ҳолати ҳамда Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг малайзиялик совриндорлари ҳақида маълумот берилди.

 

Мулоқот сўнггида элчи жанобларига Марказ нашрларининг тўплами тортиқ қилинди.

Элчи келгуси ой ўрталарида Марказга келишни режалаштираётганини маълум қилди ва Марказ веб-сайти учун интервью берди.

Бироздан сўнг Марказ нашрларининг расмий тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Кўргазма ишини давом эттирмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …