Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

الكافية فى النحو (Ал-кофия фи ан-наҳв)

№ inv. MR 62/I

Муаллиф. Жамолиддин Абу Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. тахм. 646/1249 й.).

Грамматика. Асар араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, унда араб тилидаги гап, сўз бўлаклари, эга ва кесим муносабати, олмошлар, сифат ва сифатдошлар, келишиклар, феъл ва юкламалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади. Мазкур асар ўрта аср мадрасаларида наҳв фанидан асосий дарсликлардан бири ҳисобланган. Шарқ ва Ғарб кутубхоналарида асарнинг жуда кўп қўлёзма ва тошбосма нусхалари мавжуд.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الكلمة لفظ وضع لمعنى مفرد و هى اسم و فعل و حرف لانها اما ان تدل على معنى فى نفسها اولا …

Асар сўнги (в. 30б) :

… و فى الوقف فيرد ما حذف و المفتوح ما قبلها تقلب الفا

Колофон (в. 30б) :

تمت الكتب بعون الملك الوهاب تمت ١٣٠٣ بودكه اين نسخه تمام شد

Кўчирилган сана (в. 30б) : 1303/1886 й.

Настаълиқ. 33 варақ. (в. 1б-30б) ; +1а-2а Фузулий ғазаллари бор;  2б бўш варақ ; 3а ҳадислар бор ; 31а варақда грамматик оид маълумот бор ; 31б-32а бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова:  қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланган, қурт еган, асар муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …