Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ديوان فضولي (Девони Фузулий)

ديوان فضولي (Девони Фузулий)

Муаллифи: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.)

Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. Шоирнинг девони икки қисмдан ташкил топган бўлиб, муқаддима ва асосий қисмлардан иборат. Девонда ғазал, мураббаъ, қитъа, мухаммас, мусаддас, рубоийлари фалсафий-дидактик, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган. Фузулийнинг девони халқ орасида XVIII-XIX асрларда кенг тарқалган асар ҳисобланиб, бир неча бор ўзбек тилида нашр қилинган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Туркий (Озарбайжон).

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

حمد بحد اول متكلم نطق افرينه كه سكن سفيته بحار بحور نظم تموج استغراق والشعراء يتبعهم الغاؤؤن   

Асар сўнги (в. 121а)

…خاك اولديم هر نيكا غباريم كيتدى  القصه قابونكده عتباريم كيتى

Библиография : Kat. I.R, I, № 245-280 ; СВР II, № 1357-1364 ; А.Навоий, № 60-65.

Колофон (в. 121а) :

تمت

Муҳр (1б) :  Абдурасул ибн Мулло Йўлдош

Настаълиқ. 121 варақ. (в. 1б-121а) ; +01-02 форсча битиклар бор ; 03-06а, 121б-124а бўш варақлар ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : муқаддима қисми 150´80 mm. ; асосий қисми 160´90 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган, баъзи варақларда қурт еган жойлари бор, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …