Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 105/XV

Муаллиф. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 212б).

Асар боши (в. 212б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة …

Асар сўнги (в. 224а) :

…مكان و يوم و ويل و لا بينى منه الفعل السابع المعتل الفاء والعين و اللام و ذلك واو و ياء لاتسمى الحرفين

Колофон  (в. 224a) :

تمت

Настаълиқ. 13 варақ. (в. 212б-224а) ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 120´55mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф ; Мирзо Ибодуллоҳ

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …