Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

الفوائد الضيائية بشرح الكافية (Ал-фавоид аз-зиёийя би-шарҳ ал-кофия)

№ inv. MR 125/I

Муаллиф. Абдуроҳман ибн Аҳмад Жомий (ваф. 817-898/1414-1492 й.).

Грамматика. Асар Жамолиддин Абу Амр Усмон ибн Умар ибн Абу Бакр ибн Ҳожиб (ваф. 646/1248 й.)нинг “Кофия” асарига ёзилган шарҳ. Шарҳни машҳур шоир ва тасаввуф олими Абдураҳмон ибн Аҳмад Жомий ёзган. Шарҳ араб тили грамматикасига бағишланган бўлиб, ундаги мавзулар шарҳлар билан кенг ёритиб берган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… ككتب السيف رحمهم الله تعلى يصدر به على …

Асар сўнги (в. 123б) :

… بقلب الالف ياء الغير الوصل الياء بها و تهى و ذهى بوصل الياء بهما…

Настаълиқ. 124 варақ. (в. 1а-123б) ; 111б-112а, 115б бўш варақ ; 124а  “Девони Машраб” ғазаллари бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 230´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …