Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / БУТУНЖАҲОН МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

БУТУНЖАҲОН МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИ – МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Австралия Фатво кенгашининг Бош котиби, доктор Шайх Салим Алвон ал-Ҳусайний ҳамда Калифорниядаги Анахейн ислом маркази доктори Шайх Билол ал-Ҳаллоқ ташриф буюрди.

Меҳмонлар даставвал Марказ музейи ва экспонатлар билан танишиб, буюк муҳаддис олим сийрати ва Имом Бухорий қолдирган бой маънавий мероснинг умумбашарий миқёсдаги нодир қиймати ҳамда бугунги замонавийлашган дунёдаги юксак аҳамиятини алоҳида эътироф этишди.

Ташриф давомида Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси аъзоларига Марказда илмий-тадқиқот фаолияти учун яратилган шароитлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида маълумотлар берилди.

Якунда меҳмонлар Марказнинг китоб жамғармасига Имом Бухорийнинг “Ал-Адаб ал-Муфрад” ҳамда “Ал-Қироату халфал имом” китобларини ҳадя қилишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Россия мусулмонларига янги нашрлар тақдимот қилинди

Аввал хабар берилганидек, Қозон шаҳридаги Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтмоқда. …