Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Мусулмон  олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтди

“Мусулмон  олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 январ куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида “Мусулмон олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий веб-форум ўтказилди.

Тадбирда 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Жумладан, мазкур форумда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори бош маслаҳатчиси, профессор  Б.Тураев иштирок этди ва “Мусулмон табиатшунос олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси: ал-Хоразмий ва ал-Беруний мисолида” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Нотиқ ўз маърузасида, ал-Хоразмий ва ал-Беруний каби диёримиздан етишиб чиққан олимларнинг жаҳон илм фани ва тараққиётига қўшган ҳиссаси, Европадаги ренессанс Ўрта асрлар мусулмон олимларининг илм-фандаги улкан кашфиётлари эвазига вужудга келганлиги;

Жордано Брунодан тортиб, Николай Коперниккача, Галилейдан то Тихо Брагагача, Европада ўрта асрларда шаклланган математик илмлар ал-Хоразмийдан ал-Берунийгача бўлган даврдаги математик ва табиий-илмий фанлар тараққиёти билан бевосита боғланганлиги;

Рене Декартдан Исаак Ньютонгача бўлган табиий-илмий фанлар фалсафасининг туб асослари Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Умар Ҳайёмлар ишлаб чиққан табиатшунослик фалсафасининг ғоявий хулосаларидан озиқ олганлиги;

Хоразмий ва Беруний илгари сурган математик мантиқ бугунги цивилизациянинг тамал тошлари ҳисобланади: бу араб рақамлари, ўнлик саноқ системаси, алгебраик ҳисоб китоблар, вақтни ўлчаш, жой координатларини ва юлдузлар координатларини аниқ ўлчаш, тригонометрия фани, геодезия, минералогия, сферик астрономия, картография, космография, фармокогнозия сингари фанларнинг фундаментал асосларини ана шу мутафаккирлар ишлаб чиқишганлиги каби қатор илмий факт ҳамда фикрлари билан иштирокчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Қизиқарли илмий фактлар ва маълумотларга бой ўтган мазкур тадбирда билдирилган таклиф ва тавсиялар билан бир қаторда якунда иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Марказ матбуот хизмати

Check Also

Россия мусулмонларига янги нашрлар тақдимот қилинди

Аввал хабар берилганидек, Қозон шаҳридаги Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтмоқда. …