Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз.

Бу галги семинарда Франция миллий тадқиқотлар маркази қошидаги Шарқ ва Ғарб археологияси ва филологияси қўшма тадқиқотлар бўлими тадқиқотчиси, ўзбек-француз олимларининг Самарқандга экспедицияси аъзоси, тарих фанлари номзоди Юрий Каревнинг “Амударёнинг нариги томони: Халифаликнинг шарқий ҳудудларида жойлашган Мовароуннаҳр (VII-IX асрлар)” мавзуидаги маърузаси тингланади.

Онлайн семинар 2022 йил 11 январда, Тошкент вақти билан соат 17.00 да бўлиб ўтади.

ZOOM видеоконференция дастури бўйича уланиш манзили:

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари Бухоро вилоятида ўтди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда. Ўтаётган …