Home / ЯНГИЛИКЛАР / САМАРҚАНДДА “ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ОСИЁ ФОРУМИ” ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

САМАРҚАНДДА “ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ОСИЁ ФОРУМИ” ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан Самарқандда ташкил этилган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми” бошланди.

Форум ялпи мажлис билан очилди.

Сўнгра халқаро анжуман иштирокчилари “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси мероси – универсаллик ва инсон ҳуқуқлари”, “Инсон ҳуқуқлари – Барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш асоси сифатида”, “Инсон ҳуқуқлари соҳаси таълими: инновациялар ва янги даъватлар” ва  “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши, ҳимоя этилиши ҳамда уларга риоя қилинишини таъминлаш масалаларида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги”, деб номланган тўртта сессияда муайян мавзулар бўйича мулоқот олиб борадилар.

Осиё форуми якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Ушбу ҳужжат Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган вазифаларни янада самарали бажариш истиқболларига бағишланади.

Манба: zarnews.uz
Бахтиёр МУСТАНОВ

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …