Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

شرح علی مختصر مطالب المصلى (Шарҳ ала мухтасар Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 91

Муаллиф. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом (2а).

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад Имом бу асарни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

حمد بحد وثناى بى عدد مر واجب الوجود يراكه از فرض اشتراك از وهم اباحت واز مثل ومانند مر است وشكر بى عدد مر خالقى …

Асар сўнги (в. 138а) :

… ترك فرض بى عذر داخل ست زيراكه طهارت از جمله شرايط است

Библиография : GAL II, 198 ; SB I, 269 ; Халидов I, № 4660 ; ФКК. № 131, 168-171.

Колофон (в. 138а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب الخط باقى والعمر فانى والعبد عاصى والرب عافى شد بتوقيق خداى لا ينام  اين كتاب از روز چهارشنبه تمام  سنة سنة ١٣٣١

Кўчирилган сана (в. 138а) : 1331/1913 й. Чоршанба куни тугатган.

Настаълиқ. 138 варақ. (в. 1б-138а) ; +01а, 03-05б варақларда форс тилида ҳадис ва саловатлар бор,  09б-16б варақларда 1901 йил Тошкент босмахонасида чоп этилган “Хулосату фиқҳ Кайдоний” асари бор, 1б-2, 06-08, 17-24а, 138б-139, 188-189, 200б-204 бўш варақ ; 140а-187б варақларда Девони Шоҳийнинг тош босмаси бор 200а варақда Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида маълумотлар бор ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 115´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´120 mm. ; шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли картон, турундж ва лола. Таякиси қизил матодан.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари, асар таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …