Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

يسوف واحمد قسه سى (Юсуф ва Аҳмад қиссаси)

Муаллиф  номаълум.

Қисса. Ўзбек халқи орасида жуда кўп ўқилган қисса ҳисобланади. Асарда Исфахон ҳукмдори Бўзўғлоннинг набираси Юсуф ва Аҳмад исмли шаҳзодаларнинг уюштирилган фитна оқибатида Исфахондан бадарға қилиниб, уларнинг бошидан ўтган саргузаштлари насрий усулда баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اما رويان اخبار وناقيلان اثار ومحدثان داستان انداغ روايت قيلورلاركيم ايصفهان شهريده بوزاغلان ديكان ﭘادشاه بار ايردى …  

Асар сўнги (в. 88б) :

 …بول حاجب دور دوست شاه اچندا صحبت قورمديم     منمنليكدين بندى بوليب قالديم  ارمانيم قالمدى

Библиография : Kat.I.R, I № 831-840 ; Алишер Навоий, № 148-149.

Колофон (в. 88б)  :

  تمت الکتاب بعون الله ملک الوهاب در تارخي پنجى ماه صفر روز ﭽارشنبى تمام شد سنة ۱۳۲۴

Кўчирилган сана (в. 88б)  : 5 сафар 1324/1906 й. 30 март. чоршанба куни тугатган.

Настаълиқ. 88 варақ. (в. 1б-88б) ; +01а хаттот машқи ; 13-15 қатор ; икки устун шаклда ёзилган ; мистара ; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´95 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова :  сариқ рангли тахта, қизил нақшли, турундж ва лола. Таякиси қизил матодан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  муқовадан ажралиб кетган, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح عقائد النسفى (Шарҳ ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 375/I Муаллифи. Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.) Ақоид. Нажмуддин …