Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ

ИСТАНБУЛ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация Туркия сафари давомида Истанбул университетига ташриф буюриб, университетнинг Илоҳиёт факультети декани профессор Рамазон Муслу, факультет декани ўринбосари Аҳмед Темель ва профессор Муртаза Бадр билан учрашди. Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, хусусан, келгуси йилдан эътиборан Марказлар тадқиқотчиларини университет факультетининг қисқа муддатли малака ошириш дастурларига жалб қилиш, улар учун Муртазо Бадрнинг Мовароуннаҳр фақиҳларига доир маъруза ва семинар тренингларини ташкил қилиш, тадқиқотларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида уларнинг мавзулари ва китоблар алмашинувини мунтазам равишда йўлга қўйиш, факультетда Имом Мотуридий номидаги аудиторияни очиш масалалари юзасидан келишиб олинди.

 

Ташриф ниҳоясида томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

Маълумот учун: Истанбул университети 1900 йилда ташкил топган. Университетнинг биргина Илоҳиёт факультетида жами 4 000 талаба бўлиб, ундан 2 000 нафари анъанавий, 2 000 нафари эса масофавий тарзда таҳсил олади. Ўқув муддатининг дастлабки икки йилида анъанавий, қолган даврида эса масофавий кўринишда таълим берилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …