Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ МАРМАРА УНИВЕРСИТЕТИДА

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркияга сафар давомида мамлакатнинг яна бир нуфузли таълим муассасаси Мармара университетига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.  Шунингдек, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Мармара университетининг Илоҳиёт факультети декани, профессор Исмоил Сафо, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг халқаро илмий ҳайъати аъзоси, профессор Хуля Алпер, ислом илмлари бўйича бошқа олим ва мутахассислар иштирок этдилар. 

Мулоқотда келгуси йил баҳор ойларида Марказдан икки нафар илмий ходимни Мармара университетидаги малака ошириш ва Мотуридийлик таълимоти бўйича тадқиқотларга жалб қилиш, профессор Хуля Алпернинг 2022 йил апрель ойидан бошлаб Марказда ўз ҳисобидан уч ойлик тадқиқотларни олиб бориши ва университетда Имом Мотуридий номидаги аудиторияни очиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув конструктив мулоқот тарзида самимий ва дўстона кайфиятда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …