Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИТБ делегациясининг Марказга ташрифи

ИТБ делегациясининг Марказга ташрифи

Бугун Ислом Тараққиёт Банкининг исломий молиялаштириш бўйича департамент директори Восим Абдулваҳҳоб жаноблари бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Меҳмонларни марказ раҳбари Ш. Зиёдов кутиб олди.

Дастлаб меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг янги биносини кўздан кечиришди. Меҳмонларга Марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида  маълумот берилди.

Восим Абдулваҳҳоб жаноблари Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқиндан кўмак беришга тайёр эканлигини айтиб, Марказга лойиҳали грантлар асосида маблағлар ажратишларини ва бу маблағлар асосан нашр ишларига, илмий ходимларнинг илмий даражаларини оширишда моляивий жиҳатдан амалий ёрдам кўрастишлари мумкинлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, марказ ходимларига Ислом Тараққиёт Банкининг “Вақф” департаменти фаолияти ҳақида маъруза қилиниб, қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …