Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Анқара шаҳридаги Туркия Миллий кутубхонаси маъмурияти билан учрашув

Анқара шаҳридаги Туркия Миллий кутубхонаси маъмурияти билан учрашув

Айни кунларда Туркияда амалий сафарда бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация Анқарадаги Туркия Миллий кутубхонасига ташриф буюрди.

Ташриф аввалида томонлар кутубхона ва марказлар фаолияти билан танишдилар. Миллий кутубхонадаги китоблар ва қўлёзмалар ҳақида маълумотлар олинди. Унга кўра ҳозирда кутубхонанинг қўлёзмалар бўлимида 28 минг манба сақланмоқда. Уларнинг аксарияти электрон шаклга келтирилган. Кутубхонанинг электрон платформасига аъзо бўлиш орқали фойдаланувчи учун 5000 дан ортиқ қўлёзмаларнинг электрон вариантидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Кутубхона маъмурияти билан ўтказилган учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари, шу жумладан Марказларда нашр қилинган китобларни кутубхона фондига жалб қилиш, ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг Туркия Миллий кутубхонасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …