Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Делегациямиз аъзолари Туркия миллат кутубхонасида бўлишди

Делегациямиз аъзолари Туркия миллат кутубхонасида бўлишди

Туркия сафарининг дастлабки куни якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация вакиллари Туркия миллат кутубхонасига ҳам ташриф буюриб, у ердаги нодир қўлёзмалар, қадимий ҳамда замонавий манбалар билан яқиндан танишдилар.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур кутубхонада Ўзбекистон бурчаги ҳам ташкил қилинган бўлиб, унда мамлакатимизда чоп этилган адабиётлар ҳамда давлатимиз ҳақидаги нашрлар ўрин олган.

Делегация вакиллари икки Марказ томонидан нашр қилинган бир нечта китобларни, хусусан, Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузини ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов номидан ушбу академия томонидан нашр этилган «Ислом энциклопедияси» китобини мазкур кутубхонага тақдим қилдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …