Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ўзбекистондаги йирик халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегацияси Туркия сафарида

Ўзбекистондаги йирик халқаро илмий-тадқиқот марказлари делегацияси Туркия сафарида

Ўзбекистон ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккир алломаларнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш, хусусан, ҳадис илми ривожида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий, ақида ва калом илмлари ривожига бебаҳо ҳисса қўшган Имом Мотуридий ҳамда уларнинг издошлари бўлган олимларнинг илмий меросини кенг афкор оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш, аждодларимизнинг жаҳон қўзёзма фондларида сақланаётган Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақида, калом ва тасаввуф соҳаларига оид қўлёзма ҳамда тошбосма асарларининг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш, ислом илмларининг бугунги кундаги аҳамиятини тадқиқ этиш йўналишида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат делегация Туркия Республикасига ташриф буюрди.

Делегация ташрифнинг биринчи кунида Туркиянинг “TRT AVAZ” телерадиоканали директори Седат Сағиркая билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда делегация вакиллари “TRT AVAZ” телерадиоканали директори Седат Сағиркая билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар, шу билан бир қаторда, ислом динининг асл тинчликпарварлик ва инсонпарварлик моҳияти, унинг жамият тараққиётидаги ўрнини илмий асосда ўрганиш, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Абул Муин Насафий каби алломаларнинг ислом цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссасини халқаро жамоатчиликка кенг тарғиб қилиш юзасидан “TRT AVAZ” телерадиоканали билан ҳамкорликда медиа маҳсулотлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар тайёрлаш борасидаги лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …