Home / ЯНГИЛИКЛАР / Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос имижи, ҳаётий принциплари бор. Булар – халқ ичига кириб, одамлар ҳаётини бевосита кўздан кечириш, улар билан мулоқот қилиб, талаб ва истакларини эшитиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати билан жойида танишиб, долзарб масалаларни ҳал қилиш, истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаб бериш.

Шунинг учун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига тез-тез сафар қилади. Шундай сафарларнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда. Бу гал ҳам илк манзил Қорақалпоғистон.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукусга жўнаб кетди.

Манба: prezident.uz

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …