Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз.

Бу галги семинарда Блумингтондаги Индиана университети (АҚШ) Марказий Евроосиё тадқиқотлари кафедраси профессори Девин Девизнинг “Нажмиддин Кубро ва унинг “Риёзул авлиё”даги мероси: Кубровия силсиласига XVI асрдаги Марказий Осиё нуқтаи назаридан тарихий нигоҳ” мавзуидаги маърузаси тингланади.

Онлайн семинар 2021 йил 2 ноябрда, Тошкент вақти билан соат 17.00 да бўлиб ўтади.

Семинарда ZOOM видеоконференция дастури орқали иштирок этиш мумкин.

ZOOM видеоконференция дастури бўйича уланиш манзили:

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …