Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Европада Ислом илмига оид энг нуфузли ҳисобланган илмий муассаса раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази меҳмони

Европада Ислом илмига оид энг нуфузли ҳисобланган илмий муассаса раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази меҳмони

Бугун, 24 октябр куни мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низоми Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Марказ директори Ш.Зиёдов ва бошқа масъул ходимлар кутиб олишди.

Меҳмон даставвал музей фаолияти ва ундан ўрин олган экспонатлар билан яқиндан танишди. Бобокалонимиз Имом Бухорий ҳаёти ва фаолиятига оид нодир буюмлар Европада Ислом илмига оид энг нуфузли илмий муассасалардан бирининг раҳбарида катта қизиқиш уйғотди.

Ташриф давомида Ф.Низоми Марказ кутубхонаси ва унда сақланаётган адабиётлар билан таништирилди. Меҳмонга кутубхона фондини муттасил равишда бойитиб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Марказ бўлимларининг фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонда улкан таассурот қолдирди.

Ташриф доирасида Ф.Низоми Марказда сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзмалар билан танишиш истагини билдирди. Меҳмон мавжуд қўлёзмаларни кўздан кечириб, истиқболда икки  муассаса ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик аждодларнинг бой илмий меросини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш имкониятларини ошириши билан бир қаторда бу борада илмий ходимлар малакасини оширишда ҳам ҳар жиҳатдан манфаатли бўлишини таъкидлади.

Ташриф ниҳоясида меҳмонга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низоми фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …