Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح الرسالة العضدية (Шарҳ ар-рисола ал-Азудия)

شرح الرسالة العضدية (Шарҳ ар-рисола ал-Азудия)

№ inv. MR 127/IV

Муаллифи. Муҳйиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳанафий ал-Бардаъий (ваф. 927/1521 й.).

Мантиқ. Асар “Рисолат ал-Азудийя фи адаб ал-баҳс”га ёзилган шарҳ бўлиб, унда тарбия қилиш усуллари, тарбия беришнинг шартлари, унинг одоб-ахлоқи, таълим олишида ота-онанинг масъулиятлари мантиқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асарнинг колофонида (134а) “Шарҳу ал-адоб ва ал-мунозара” номини ҳам келтириб кетган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 127б).

Асар боши (в. 127б) :

لك الحمد جعل الله تعالى مخاطبا تنبيها على القرب ولان اللايق بحال الحامد ان يلاحظ المحمود اولا حاضرا وشاهدا …

Асар сўнги (в. 134а) :

… بعض القراءت فقال … قدس سره وبعضها غير مؤلف له فتاءمل والنصف وقل ما خفاء ما سعيه والا فاصلحه فان الله لا يضع اجرا المحسنين

Библиография: Ahlwardt, № 5296-5297

Колофон (в. 134а) :

تمت الرسالة المسماه بشرح الاداب المناظرة

Настаълиқ. 8 варақ. (в. 127б-134а) ; 134б-137 одоб тегишли панд-насиҳат ва ҳадислар бор ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 130´65 mm. ; варақ ўлчами : 210´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха таякиси ажралиб кетган, муқоваси, варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

الفرائض السراجية (Ал-Фароиз ас-Сирожийа)

№ inv. MR 339/III Муаллифи. Сирожиддин Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдурашид Сижовандий Фарозий ( …