Home / ЯНГИЛИКЛАР / КЕЛГУСИ ҲАФТА АВВАЛИДА ДОЛЗАРБ МАВЗУДА ОНЛАЙН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТАДИ

КЕЛГУСИ ҲАФТА АВВАЛИДА ДОЛЗАРБ МАВЗУДА ОНЛАЙН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТАДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент Давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти ҳузуридаги “Ёш олимлар кенгаши” ва Туркиянинг Диёнат ишлари вазирлиги, Германиянинг Франкфурт Гёте университети Ислом маданияти ва диншунослик институти билан ҳамкорликда “Дастлабки даврлардаги тафсир ривоятлари асосида Қуръоннинг нузул тартибига янгича қараш” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилади.

Унда Гёте университети Ислом маданияти ва диншунослик институти директори, профессор Ўмер Ўзсойнинг шу номдаги маърузаси тингланади.

Семинар жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон вақти билан соат 15.00 да бошланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган мазкур семинарга таклиф этади.

Семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

https://us05web.zoom.us/j/3466687816?pwd=TWRBa0VRbURwRWV1TVhnWVh2eUovdz09

Семинар идентификатори: 346 668 7816
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Халқаро стипендия совриндори амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг жорий йилдаги илк совриндори, Бишкекдаги Қирғизистон-Туркия Манас университети илмий ходими …