Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Янги Ўзбекистон – янги ренессанс сари”

“Янги Ўзбекистон – янги ренессанс сари”

Жорий йил 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Республика маънавият ва маърифат маркази ва Самарқанд Давлат университети ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон – янги ренессанс сари” номли республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. ZOOM дастури орқали ташкил этилган конференция ишида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Б.Тўраев иштирок этди ва «Учинчи ренессанс – тарихий хотирани тиклашдир» мавзусида маъруза қилди.

Нотиқ ўз маърузасида айни пайтда марказда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва таржима ишлари борасида ахборот берди. Унга кўра илмий ходимлар томонидан ўтган давр давомида жами 742 та илмий мақола эълон қилиниб, 78 дона китоб ва рисолалар нашрга тайёрланди. 54 та китоб чоп этилиб, 21 та китоб таржима қилинди. жумладан Имом Жалолиддин Суютийнинг “Лубоб ал-ҳадис” асари таҳқиқ ва таржима қилинди, Имом Рустағфонининг “Фавоид ва фатавоий” асари таҳқиқ ва тахриж қилинди, Абдураҳмон Жомийнинг “Арбаъийн” ва Алишер Навоийнинг “Арбаъин” асарлари қиёсий таҳлил асосида ўрганилмоқда, Имом Бухорийнинг “Сулосиёт ал-Бухорий” асари таҳқиқ ва таржима қилинмоқда. Маърузачи шунингдек, айни кунларда Имом Мотуридийга мансуб «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг марказ ходимлари томонидан таржима қилиниб, нашр эттирилган 30-жузи тўғрисида ҳам сўз олиб, мазкур энг муҳим ва йирик илмий натижа жамоанинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлганини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …