Home / ИМОМ БУХОРИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ / “Саҳиҳул Бухорий” асарининг қадимий қўлёзма нусхаларига бағишланган халқаро онлайн конференция иш бошлади

“Саҳиҳул Бухорий” асарининг қадимий қўлёзма нусхаларига бағишланган халқаро онлайн конференция иш бошлади

Айни вақтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро онлайн конференция ўз ишини бошлади.

Конференциянинг очилиш маросимини ZOOM видеоконференция платформаси орқали Туркия, Миср, Малайзия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Россия, Қозоғистон давлатларидан экспертлар, мустақил тадқиқотчилар ва қизиқувчи тингловчилар жами 91 нуқтадан туриб кузатиб боришмоқда.

Ўтаётган соат якунига қадар “Саҳиҳул Бухорий” асарининг нодир қўлёзма нусхалари ҳақида тақдимот намойиш этилади.

Онлайн конференцияда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

ОЧИЛИШ МАРОСИМИ: (13:00 – 13:40 – Тошкент вақти билан)
👉 https://kas-de.zoom.us/j/92269450367?pwd=U0N5NzF0MXhLOHFEQVFQTmJpU3NaZz09

🔹 1-ШЎЪБА: (14:00 – 17:10 – Тошкент вақти билан)
👉 https://kas-de.zoom.us/j/92269450367?pwd=U0N5NzF0MXhLOHFEQVFQTmJpU3NaZz09

🔹 2-ШЎЪБА: (14:00 – 17:00 – Тошкент вақти билан)
👉 https://us02web.zoom.us/j/89522633464

🔹 3-ШЎЪБА: (14:00 – 17:00 – Тошкент вақти билан)
👉 https://us02web.zoom.us/j/84445568699?pwd=bGVBNXFwQ0Mzck1NbkZCZWduY1dIUT09

ЯКУНИЙ МАЖЛИС: (17:10 – 17:30 – Тошкент вақти билан)
👉 https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …