ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом цивилизацияси ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодимиз Имом Бухорийнинг илмий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этиш мақсадида “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро онлайн конференция ўтказилмоқда.

Унда Туркия, Миср, Малайзия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан қирққа яқин таниқли исломшунос, диншунос олимлар ҳамда АЙСЕСКО, ИРСИКА сингари халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертлари иштирок этадилар.

Конференцияда “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари”, “Имом Бухорий илмий мероси ва ҳозирги замон”, “Мовароуннаҳр уламоларининг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтади.

Анжуман доирасида “Саҳиҳул Бухорий” асарининг нодир қўлёзма нусхалари ҳақида тақдимот намойиш этилади.

Конференция жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент вақти билан соат 13.00 да бошланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга таклиф этади.

Онлайн конференцияда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

ОЧИЛИШ МАРОСИМИ: (13:00 – 13:40 – Тошкент вақти билан)
👉 https://kas-de.zoom.us/j/92269450367?pwd=U0N5NzF0MXhLOHFEQVFQTmJpU3NaZz09

🔹 1-ШЎЪБА: (14:00 – 17:10 – Тошкент вақти билан)
👉 https://kas-de.zoom.us/j/92269450367?pwd=U0N5NzF0MXhLOHFEQVFQTmJpU3NaZz09

🔹 2-ШЎЪБА: (14:00 – 17:00 – Тошкент вақти билан)
👉 https://us02web.zoom.us/j/89522633464

🔹 3-ШЎЪБА: (14:00 – 17:00 – Тошкент вақти билан)
👉 https://us02web.zoom.us/j/84445568699?pwd=bGVBNXFwQ0Mzck1NbkZCZWduY1dIUT09

ЯКУНИЙ МАЖЛИС: (17:10 – 17:30 – Тошкент вақти билан)
👉 https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳашар уюшқоқлик билан ўтди

Халқимизга хос гўзал урф-одат, анъана ва қадриятларимиз орасида ҳашар бирдамлик, ҳамжиҳатлик рамзини ифодалайди. У туфайли …