Home / Имом Бухорий ҳадислари / Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да …

Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да …

ТАБИБ БЎЛМАГАН КИШИНИНГ ТАВСИЯСИ

Омир ибн Саъд отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар куни тонгда бир нечта ажва* хурмо еса, ўша куни кечгача унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди”, дедилар.

(Алий*дан) бошқаси: “Еттита хурмо”, деб айтди.»

VII жилд. 5769-ҳадис. Саъд розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким ҳар куни тонгда еттита ажва хурмо еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди”, деганларини эшитдим.» (VII жилд. 5768-ҳадис)

* Ажва – энг сифатли хурмо навларидан бўлиб, меваси кичикроқ, қорамтир, шираси мўътадил бўлади. У асосан Мадинаи Мунавварада етиштирилади. Ҳозир ҳам унинг қиймати баланд. Унинг заҳар ва сеҳрни кесиш хусусиятига эгалиги бугун қатор илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

* Алий ибн Абдуллоҳ Маданий – Имом Бухорийнинг устозларидан бири.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Check Also

АЙЁМ ФАЗИЛАТИ: Етимнинг кафили

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимнинг кафили …