Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

الهداية فى شرح البداية (Ал-Ҳидоя фи шарҳ ал-бидоя)

№ inv. MR 7

Муаллиф. Бурҳониддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Фарғоний Марғиноний (ваф. 1197/1178 й.).

Фиқҳ. Асар ислом оламидаги Ҳанафий мазҳаби фиқҳ фанига оид энг машҳур манбалардан бири ҳисобланади. Муҳим илмий аҳамиятга эга эканлиги боис, унга жуда кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган. 

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله الذى اعلا معالم العلم و اعلا مظاهر شعاير الشرع و احكامه و بعث رسولا و انبيائه  …

Асар сўнги (в. 348б) :

… و لان الحاجة يشتمل الغنى و الفقير فى الشرب و النزول و الغنى لا يحتاج الي صرف هذه القلة الاعنية

Библиография : GAL I, 376 ; SB I, №644 ; BnF Arabe, № 842-843, 844/ I ; СВР IV, № 3083-3097 ; Халидов, № 3911-3939 ; Туркестон № 31; Нукус  № 20-24.

Колофон (в. 348б) :

تمت الكتاب بالعون ملك الوهاب الفقير الحقير أحمد خواجه بن بهادر خواجه ايشان ١٢٤٢  اللهم اغفرلى و لوالدى و لاستازى ولمن قرأ و لمن نظر صحف و لمن مس بطهارة و لجميع المؤمنين و المؤمنات و المسلمين و المسلمات برحمتك يا ارحم الراحمين

Кўчирилган сана (в. 348б) : 1242/1826 й.

Хаттот (в. 348б) : Аҳмад Ҳўжа ибн Баҳодир Ҳўжа Эшон.

Настаълиқ. 348 варақ. (в. 1б-348б) ; + 01-03 варақларда ҳадис, хаттот машқи, муаллиф ҳақида маълумотлар бор ; 349а ҳадис бор ; 349б бўш варақ ; 17 қатор ;мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн қизил сиёҳ билан белгиланган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 195´100 mm. ; варақ ўлчами : 260´200 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …