Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجموعة المسئلة(Мажмуъа ал-масъала)

مجموعة المسئلة(Мажмуъа ал-масъала)

№ inv. MR192/II

Муаллиф – номаълум.

Фиқҳ. Асарда намозга оид масалаллар ва жиноятга оид ҳадлар форс тилида ёритилган. Келтирилган фиқҳий масалалар савол-жавоб тарзида бўлиб, шаръий масалаларнинг жавоблари “Ҳидоя”, “Шамсу ал-аимма”, “Ал-жомиъ ас-сағир”, “Таъдилу ал-аркон”, “Фатавои хулоса” ва “Солату Масъудий” каби фиқҳий асарлардан иқтибослар ҳамда фақиҳларнинг сўзлари билан асосланган. Шунингдек, ислом оламида ибратли ривоятлар ҳам келтирилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 50а).

Асар боши (в. 50а) :

   و در هدایه اورده بلند خواندن فاضیل تر بود شهاكزار را تا نماز اومانند نماز جماعت بود …  

   Асар сўнги (в. 71б) :

… نماز حكم كنند و برتباه شدن حكم نكنند وفتوى برا اين است

Колофон (в. 71б) :

تمت ١٢٩٥ من نمانم خط بماند يادكار از دعاي خير ما را يادار

 Кўчирилган сана (в. 71б) : 1295/1878 й.

 Настаълиқ. 22 варақ. (в. 50а-71б) ; 72а  бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 185´95 mm.  варақ ўлчами : 270´155 mm. варақлари шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли. Таякиси матодан. 

 Қўлёзманинг ҳолати :  олд муқоваси йўқ, муқовадан ажраган, варақлари намдан зарарланиб, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …