Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Мисрнинг “Ахбар ал-Йаум” газетасида юртимиз ҳаётига оид мақола чоп этилди

Мисрнинг “Ахбар ал-Йаум” газетасида юртимиз ҳаётига оид мақола чоп этилди

Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жумладан “Ахбар ал-Йаум”, “Ал-Аҳром”, “Ал-Хабар ал-Йаум”, “Сада ал-Балад”, “Ал-Васила” нашрлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан Миср жамоатчилигини таништиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Хусусан, “Ал-Аҳром” газетаси Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси билан уюштирган интервьюсида мамлакатларимиз ўртасида туристлар сонини ошириш, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш имкониятларига тўхталиб ўтган.

Мисрнинг нуфузли “Ахбар ал-Йаум” газетаси эса Имом Мотуридий таълимотига оид мақола чоп этди. Унда Ислом дунёсида мўътадил қарашларни ёйиш, Мотуридий таълимотини ўрганиш, соҳага оид хорижий ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатишда Ўзбекистонда ташкил этилган Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланган.

Мазкур газета Имом Мотуридий стипендиясининг жорий этилиши, ушбу таълимот билан боғлиқ қўл ёзмаларни йиғиш, библиографиясини тайёрлаш ва уларни электрон шаклда кутубхоналарда тарқатиш бўйича кўрилаётган чораларга тўхталиб ўтган.

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …