Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

2021 йилнинг 3-4-5 июнь кунлари Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжондаги илмий-тадқиқот марказлари ва университетлар билан ҳамкорликда “ЎРТА ОСИЁДАН ОНАДОЛЎГА ИСЛОМИЙ ИЛМЛАР: ШАҲАРЛАР, ОЛИМЛАР, АСАРЛАР, МАСАЛАЛАР” мавзуида халқаро онлайн Симпозиум бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар:

  • Симпозиумда иштирок этиш истагида бўлганлар мавзу доирасида Тезис юбориши керак.
  • Ўз вақтида юборилган тўлиқ матнлар ҳакамларнинг ҳисоботларига биноан халқаро нашриёт томонидан нашр этилади.
  • Симпозиумга ташриф буюрувчилардан иштирок учун тўлов ундирилмайди.
  • Симпозиумга ўзбек, турк, инглиз, араб, форс, қирғиз, қозоқ, ва рус тилларида мақола юбориш мумкин.
  • Тезисларнинг якуний муддати 2021 йил 31 март;
  • Қабул қилинган хулосаларнинг эълон қилиш санаси 2021 йил 10 апрель;
  • Тўлиқ маъруза матнларини қабул қилиш муддати 2021 йил 25 май;
  • Симпозиум санаси 2021 йил 3-4-5 июн кунлари.

Эслатма: Мазкур симпозиумда иштирок этиш истагида бўлган илмий доиралар вакиллари, ёш олим ва тадқиқотчилар мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, анжуман шартлари ва тартиби ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш учун: https://ortaasya.karabuk.edu.tr/en/homepage-3/?fbclid=IwAR3xBcBvp8SEw7Vr-tIKXWjP4lJJk4aCBgMlAza7pCc-yz1wimIr79sYXnY

Симпозиум матнлари Туркиянинг Карабук университети нашрларида чоп этилади. Иштирокчиларга рақамли қатнашиш сертификати берилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …