Home / ЯНГИЛИКЛАР / Аждодларимизнинг хориждаги ёзма меросларига оид китобнинг тақдимоти ўтказилди

Аждодларимизнинг хориждаги ёзма меросларига оид китобнинг тақдимоти ўтказилди

Жорий йил 24 март куни Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан нашр этилган “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 1.” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур китоб муассасанинг илк илмий маҳсули ҳисобланиб, унда аждодларимизнинг хорижий мамлакатлардаги ёзма меросига оид маълумотлар 496 саҳифада жамланган.

Маданият вазирлигининг мажлислар залида ўтказилган тақдимот тадбирида юртимиздаги соҳага алоқадар илмий муассасалар раҳбарлари, олий ўқув юрти профессорлари иштирок этган.

Тадбирда хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов ва директорнинг бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Тўраев иштирок этиб, Марказ томонидан олиб борилаётган ишлар, хусусан аллома аждодларимиз илмий-маънавий меросини таржима ва тадқиқ қилиш, китооб ҳолида нашр этиш йўналишида эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот беришди.

Тадбирда шунингдек, юртимиздаги турдош ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилиб, ўзаро маълумотлар алмашилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …