Home / Имом Бухорий ҳадислари / Расули акрам мўъжизалари: ИМИЛЛАГАН БЎРАНИНГ ЙЎРҒАЛАБ КЕТИШИ

Расули акрам мўъжизалари: ИМИЛЛАГАН БЎРАНИНГ ЙЎРҒАЛАБ КЕТИШИ

«САҲИҲУЛ БУХОРИЙ»…

(III) 2309. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир сафарда эдим. Мен имиллаган бўрада эдим. У фақат қавмнинг охирида борарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтиб қолиб, “Ким бу?” дедилар. “Жобир ибн Абдуллоҳ”, дедим. “Сенга нима бўлди?” дедилар. “Мен имиллаган бўрадаман-да”, дедим. “Ёнингда таёқ борми?” дедилар. “Ҳа”, дедим. “Уни менга бер”, дедилар. Уни берган эдим, анавини уриб, пўписа қилдилар. Шундан бошлаб у қавмнинг олдига ўтиб олди.»

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Манба: ЎзА

Check Also

ЗАИФ ВА МИСКИНЛАР МАРТАБАСИ

Ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида заиф ва кучли, соғлом ва бемор, бой ва камбағал, …