Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Марказ нуфузли ислом ташкилоти билан ҳамкорлик қилади

Марказ нуфузли ислом ташкилоти билан ҳамкорлик қилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (IСESCO) ўртасида ҳамкорликка доир меморандум имзоланди.

 Мазкур келишувга кўра эндиликда икки ташкилот экспертлари ва ходимлари иштирокида қўшма илмий ва технологик тадқиқотлар олиб бориш, ҳамкорликда илмий конференциялар, семинар ва симпозиумлар, давра суҳбатлари, лектор маърузалар, мастер-класслар, шунингдек, илмий ходимлар учун ўқув курслари ва маҳорат дарслари ўтказиш, тажриба ва маълумотлар алмашинуви, тадқиқотлар натижалари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалар чоп этиш йўлга қўйилади.

IСESCO ташкилоти 1979 йилда таъсис этилган бўлиб, қароргоҳи Работда (Марокаш) жойлашган. Айни вақтда унга 54 та давлат аъзо бўлган. Ўзбекистон мазкур нуфузли ташкилот сафига 2017 йилда қўшилган.

 Мулоқот давомида IСESCO Бош директори Салим Муҳаммад ал-Малик томонидан Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссасини эътиборга олиб, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида IСESCOнинг Қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва каталоглаштириш бўйича минтақавий марказини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …