Home / ЯНГИЛИКЛАР / Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази журналист ва блогерларни Пресс-турга таклиф этади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази журналист ва блогерларни Пресс-турга таклиф этади

 Сўнгги йилларда юртимизда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тадқиқот ишларини рағбатлантириш, илм аҳлига зарур шароитлар яратиб бериш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан   бунёд этилган ёш илмий-тадқиқот муассасаларидан биридир.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар билан халқимизга  янада кенроқ маълумот бериш мақсадида жорий йилнинг 23 декабрь куни  Марказга журналист ва блогерларнинг Пресс-тури ташкил қилинмоқда.

ПРЕСС-ТУР ДАВОМИДА ИШТИРОКЧИЛАР:

 

–  Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши;

–  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси билан танишиши;

–  Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўзловчи музей  ва кутубхона фондини томоша қилиши;

–  Илм маскани томонидан халқаро ҳамкорлик ва илмий тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ва истиқболли режалари маълумотларга эга бўлиши;

– Марказ томонидан нашр этилган янги китоблар кўргазмаси;

– Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом  тарихи, санъати ва маданияти тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига совға қилинган хаттотлик намуналари кўргазмасини томоша қилиши;

– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишиши;

– Талаба ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув-услубий жараёнлар билан танишиши;

– Журналист ва блогерларнинг ҳар икки муассаса раҳбарлари ва илмий жамоаси билан очиқ мулоқоти ташкил қилиниши режалаштирилган.

Пресс-тур иштирокчилари 23 декабрь куни соат 09.00да Самарқанд вилояти “Матбуот уйи” олдидан йўлга чиқиши белгиланган. Самарқанддаги журналист ва блогерларни мазкур Пресс-турда иштирок этишга таклиф этамиз.

Мурожаат учун: (66) 240-20-37, (99) 558-05-24 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз  мумкин.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …