Home / СОҒЛОМ ТУРМУШ САРИ / СОҒЛОМ ТУРМУШ САРИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ САРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Марказ ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра,  бундан буён иш соатига таъсир қилмасдан, алоҳида жадвал асосида ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари Марказ ходимлари иштирокида  енгил гимнастика машқлари, юриш, югуриш, мини-футбол, стол тенниси, бадминтон каби спорт турлари бўйича машғулот ва ўйинлар ташкил қилинади.

Шунингдек, Марказ илмий ходимларининг аллома ва мутафаккирлар меросида спортга муносабат, тўғри овқатланиш одоблари, тозалик ва озодаликнинг фойдали жиҳатлари, инсон саломатлигига путур етказувчи зарарли одатлар, тан ва қалб поклиги каби мавзуларда газета ва журналлар, интернет нашрлари, теле ва радиоканалларда чиқишлари ташкил қилинади.

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 16 декабрь куни Марказ ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўртоқлик ўйинлари ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …