Home / ЯНГИЛИКЛАР / Лондондаги Британия музейида Ислом маданияти кўргазмаси очилади

Лондондаги Британия музейида Ислом маданияти кўргазмаси очилади

Лондондаги Британия музейида “The Islamic world” – “Ислом дунёси” деб номланувчи иккита янги кўргазма зали ташкил этилди, деб ёзмоқда Turon24.

“Ал-Бухорий галереяси” деб номланган кўргазмадан эрамиздан олдинги VII аср ва ҳозирги даврга қадар бўлган Шарқ тасвирий санъатига доир тарихий асарлар ва турли қадимги экспонатлар жой олган. Улар орасида ғарбий Африка ва жануби-шарқий Осиё ҳудудларига тегишли санъат асарлари, Усмонийлар империяси тарихий ашёлари ҳам бор.

”Ал-Бухорий галереяси»даги экспонатлар Ислом маданияти ҳақидаги нотўғри тасаввурларга барҳам беради. Галереяда қадимда “дин томонидан тақиқланган” тирик жонзотлар, инсонлар портретлари ҳам бор. Асарлардаги астролябия унсурлари ҳатто 1240 йилларда ҳам Шарқ санъатида математик аниқлик сақланганини исботлайди”, – дея фикр билдирган англиялик санъатшунос Жонатан Жонс мазкур кўргазмага доир мақоласида.

Британия музейидаги “Ал Бухорий” бўлимининг яна бир ўзига хос жиҳати – барча санъат асарлари энг замонавий технологиялар асосида, ёруғликни геометрик аниқлик даражасида йўналтирган ҳолда ўрнатилган.

Кўргазма 18 октябрдан очилади.

Манба: azon.uz

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …