Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

العوامل المائة (في النحو)

Ал-авомил ал-миа (фи ан-наҳв)

№ inv. MR 11/III

Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.).

Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий Осиё мадрасаларида асосий дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 42б).

Асар боши (в. 42б) :

العوامل فى النحو على ما الفه الشيخ الإمام الفاضل عبد القاهر ابن عبد الرحمان جرجانى سقى الله سراه و جعل الجنة مثواه مائة عامل منها اللفظية …..

Асар сўнги (в. 84б) :

… والرفع و الوضيع عن معرفتها واستعمالها والعمل فى المفعول بها بحيث ما بين عملها وذلك على طريق الإختصاص

Библиография : GAL I, 287; SB I, 503 ; VOHD XVII В5, № 273 ; СВР ХI, № 7147-7152 ; Халидов, № 6756-6864 ;Туркестон, № 75-80 ; Нукус № 88-89 ; Турин, № 212.

Колофон (в. 84б) :

تمت الكتاب

Настаълиқ. 42 варақ. (в. 42б-84б) ; 85а-86 а никоҳ хутбаси бор ; 86б-87а бўш варақ ; 5 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 100´60 mm. ; варақ ўлчами : 190´120 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳаммад Амин ибн Мулло Муҳаммад.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовасидан ажралиб, айрим варақлари тушиб қолган, варақларнинг четлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …