Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Самарқанд ва Бухоро вилояти имом-хатиблари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Самарқанд ва Бухоро вилояти имом-хатиблари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази,  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд ва Бухоро вилояти вакиллиги, Ҳадис илми олий мактаби, Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ҳамкорлигида Бухоро ва Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар учун “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ва “Тасаввуфнинг вазифалари тариқат ва шариат” мавзуларида ўқув – семинар ўтказилмоқда.

Диний соҳа ходимлари эрта тонгдан муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб,  ул зот ҳаққига Қуръон тиловот қилинди.

Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Марказ директори Ш.Зиёдов марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништириб, эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди.

Марказ музей фондидан ўрин олган экспонатлар, деворий суратлар, Имом Бухорий асарлари нусхалари, шунингдек, муссасага Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (ИРCИCА) томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари кўргазмаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Айни дақиқаларда ўқув-семинар бошланди. Семинар дастуридан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ва илмий ходимларининг маърузалари ҳам ўрин олган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ илмий ходимлари – “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми”да

Шу кунларда Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида жойлашган Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI …