Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази маълум қилади.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Туркиянинг Илмни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси, Усмонли илмлар Академияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Мовароуннаҳрда илмий ҳаёт” мавзуида онлайн-семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур семинарда Туркиянинг Ҳожа Али, Анқара, Истанбул ва Мармара университетлари олимлари билан бир қаторда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов “XVIII-XIX асрларда Бухорода ёзилган фиқҳий асарлар таҳлили” ва Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида сақланаётган нодир қўлёзмалар” мавзуидаги маърузалари билан иштирок этади.

Онлайн семинар 2020 йил 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22.30 да бўлиб ўтади. Унда ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

Семинар идентификатори: 729 272 1003

Парол: 1122

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Россия мусулмонларига янги нашрлар тақдимот қилинди

Аввал хабар берилганидек, Қозон шаҳридаги Булғор ислом академиясида “Россия мусулмонларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтмоқда. …