Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЯНГИ КИТОБЛАРДА ЯНГИ ҒОЯЛАР, ЯНГИЧА ҚАРАШЛАР МУЖАССАМ

ЯНГИ КИТОБЛАРДА ЯНГИ ҒОЯЛАР, ЯНГИЧА ҚАРАШЛАР МУЖАССАМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони – Имом Бухорий ҳамда юртимиздан етишиб чиққан бошқа улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва улар ёзиб қолдирган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш орқали халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш ва амалга ошириш белгиланган.

Юқоридагиларга асосан, жорий йилнинг 15 июл куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши – маърифат” туркумидан “Имом Бухорий изидан”, “Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси”, “Илмдан бошқа нажот йўқ” ва “Ота-она – ҳикмат, фарзанд – чироқ” рисолалари тақдимотига бағишланган тадбир ZOOM платформаси орқали он-лайн ўтказилди.

Янги нашрлар тақдимотига бағишланган он-лайн тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва юртимиздаги нуфузли таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, соҳа олимлари ва тадқиқотчилари, рисолалар муаллифлари ва марказ илмий ходимлари  иштирок этди.

Тақдимотда соҳа профессор-олимлари томонидан мазкур туркум қўлланмалар ёшларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғусини уйғотишда, уларнинг илм-маърифатини, дунёқарашини юксалтиришда, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланганлиги билан жуда кўп тиражда нашр этиб халқимиз, айниқса ёшларимизга етказилиши муҳимлиги тўғрисида таклиф ва тавсиялар бердилар.

Он-лайн тақдимот иштирокчилари муаллифларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этиб, батафсил жавоблар олдилар. Мазкур китоблар тақдимоти  ОАВ томонидан кенг ёритилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Диний-маърифий тадбирлар бўлими

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …