Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий таваллуди муносабати билан онлайн семинар ташкил этилди

Имом Бухорий таваллуди муносабати билан онлайн семинар ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Мармара университети ҳамкорлигида «Саҳиҳи Бухорийнинг Туркия фондларида сақланаётган нусхалари ва бухорийхонлик» мавзусига бағишланган онлайн-семинар бўлиб ўтди.

Марказ ахборот хизматининг хабар беришича, семинарда юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг олим ва тадқиқотчилари ҳамда Мовароуннаҳр тарихи ва ҳадисшунослик бўйича таниқли олимлар, Туркиянинг Мармара университети профессорлари Осман Айдинли ва Меҳмет Ўзшенел иштирок этди.

Онлайн семинарда туркиялик олимлар томонидан «Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси», “XIX асрда «Саҳиҳи Бухорий» нашрлари: Саҳонапурий билан Абдулҳамидхон нашрларининг қиёсий ўрганилиши”, «Туркияда бухорийхонлик» мавзуларида маърузалар қилинди.

Олимлар ўз маърузасида Имом Бухорийнинг ислом оламидаги энг машҳур бўлган «Саҳиҳул Бухорий» асари, унинг турк олимлари томонидан ўрганилиши, ҳозирда Туркия кутубхоналарида сақланаётган нусхалари тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Семинар очиқ ва самимий руҳда, қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Исломнинг тараққиётни белгиловчи мезонлари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабига Индонезиянинг Шимолий Суматра провинцияси Уламолар кенгаши …