Home / МУЗЕЙ / 2-витрина. НАСАБНОМА

2-витрина. НАСАБНОМА

Орқасига оқ мато ёпиштирилган насабнома ўрин олган ушбу насабнома шарқ қоғозига ёзилган бўлиб, унинг узунлиги 3 метр 20 см. эни 30 см. ни ташкил этади.
Насабноманинг дастлабки 55 қаторида арабфорс тилида хутба, Пайғамбар авлодларини улуғлайдиган ҳадис ва нақллар ёзилган.
1. Бўлим. Одам алайҳиссаломдан бошлаб, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган шажара 20 қаторда жойлашган.
2. Бўлим. Пайғамбаримиздан бошланиб кейин Зайнул Обидингача бўлган насаб.
(21-қатор)
3. Бўлим. Пайғамбаримиз набиралари Ҳазрати Алининг фарзандлари Ҳасан ва Ҳусайнлар ҳақида маълумотлар ва уларни улуғлайдиган шеър, Пайғамбаримиз қизлари Фотима исми ҳам келтирилган. (55-қатор).
4. Бўлим. Иброҳим алайҳисалом ҳақида кичик ҳамдлар. (20-қатор). Ҳошия жадвалсиз битилган бўлиб, унда матндан қолиб кетган гаплар, баъзи шахсларнинг вафоти, ўтган вақти тарихи ҳақидаги маълумотлар қайд этилган. Насабнома араб ва форс тилида йирик настаълиқ хатида қора рангда битилган. Насабномага 12 та муҳр урилган.

Check Also

6-витрина

“Саҳиҳ ал-Бухорий” ХVIII аср. (қўлёзма нусхаси)