Тиббий илмий изланишлар натижасида рўзанинг турли жисмоний ва руҳий касалликлардан ҳимоя қилиш, уларнинг олдини олишда фойдаси борлиги аниқланди. Жумладан:
1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилият (иммунитет)ни кучайтиради. Чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда исботланган.
2. Рўза тутган одамда семизликка қарши монелик пайдо бўлади. Чунки одатда семизлик ғизони ҳазм қилишдаги нуқсондан, атроф-муҳитдаги нафсоний ва ижтимоий таъсирлар орқали келиб чиқади.
Гоҳида руҳий изтироб ҳам ғизони нотўғри таъсир қилишга олиб бориши мумкин. Рўза тутган одам руҳий, ақлий истиқрорга эга бўлади. Чунки рўзадор одам имон муҳитида кўп ибодат, зикр, Қуръон тиловати қилиб вақт ўтказади. Турли аччиқланиш, асабийлашиш, уруш-жанжаллардан йироқ бўлади.
3. Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди. Чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини чеклайди. Шунингдек, рўзадорнинг сийдик йўлларида тузларнинг тўпланиб қолишини йўқотадиган модда кўпайиши ҳам илмий равишда исбот қилинган.
4. Рўза инсон жисмини унинг тўқималарида тўпланиб қоладиган турли зарарли моддалардан тозалашда ёрдам беради. Маълумки, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳаво орқали инсон жисмига кўплаб зарарли моддалар кириб, тўпланиб қолади. Ана ўша моддалар фақат рўза тутиш орқали чиқиб кетади.
5. Рўза жинсий мойилликнинг кучини қирқади. Бу эса, айниқса, ёшлар учун жуда ҳам фойдали бўлиб, жисмни турли асабий ва жисмоний изтироблардан сақлайди. Бу ҳолат ҳам илмий тажрибалар орқали исбот қилинган.
Манба: zarnews.uz